Қозоғистон Президенти ХХР раисига ҳамдардлик билдирди

Қозоғистон Президенти ХХР раисига ҳамдардлик билдирди

Қозоғистон Президенти Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди. Телеграммасида Қосим-Жўмарт Тўқаев Хитойнинг Шигацзе шаҳрида юз берган ва кўплаб қурбонларга олиб келган зилзила тўғрисидаги хабарни чуур қайғу билан қабул қилганини билдирди. Давлат раҳбари Қозоғистон халқи ва ўз номидан  ХХР раисига, ҳалок бўлганларнинг оилаларига, қадрдон хитой халқига самимий ҳамдардлик билдирди, барча жабрланганларнинг тезроқ тузалиб кетишини тилади. Эслатамиз, сешанба куни юз берган 6,8 магнитудали ер қимирлаши эпимаркази мамлакат ғарбида, 10 километр чуқурликда кузатилди. Унинг эпкини Непал, Бутан ва Шимолий Ҳиндистонда ҳам сезилди. Энг кўп Хитойнинг Тибетдаги Динжи уезди жабрланди. Мингтадан зиёд  бино вайрон бўлди. Жабрланган туманларда қидирув-қутқарув ишлари олиб бориляпти. Ҳарбийлар фожиа эпицентрига учувчисиз қурилмалар йўллади. Хитой Молия вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фалокат оқибатларини бартараф этиш ишлари учун 100 миллион юань ажратди. Сўнгги маълумотларга кўра, 126 одам ҳалок бўлди ва 188 одам жароҳатланди.


Абдумалик Сарманов таржимаси.