Қосим-Жўмарт Тўқаев «Amanat» партияси трансформациясини жадаллаштиришни топширди

Қосим-Жўмарт Тўқаев «Amanat» партияси трансформациясини жадаллаштиришни топширди

Қосим-Жўмарт Тўқаев «Amanat» партияси ижрочи котиби Асхат Ўраловни қабул қилди. У минтақаларда аҳоли билан учрашувлар натижалари ҳақида маълум қилди. Март ойида Республика мобил жамоат қабулхонаси Ақмўла, Қарағанди, Павлодар, Қизил Ўрда, Шимолий Қозоғистон ва Туркистон вилоятларида иш юритди. Минтақаларда аҳолини қабул қилиш ишлари июнь ойи охиригача давом этади. Асхат Ўралов, шунингдек, «Очиқ партия» концепцияси асосида «Talqylau» мулоқот майдончаси ишга тушганини маълум қилди. Президент аҳоли билан алоқани мустаҳкамлаш, фикр алмашиш, минтақаларда депутат фракциялари самарадорлигини ошириш ва партиянинг ёшлар қанотини мустаҳкамлаш кераклигини билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.