Мамлакат аҳолиси ўртасида ихтиёрий пенсия бадали тобора оммалашиб боряпти. 2022 йилнинг биринчи чорагида қозоғистонликлар пенсия жамғармаларига мазкур мақсадда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 87 фоиз кўп маблағ ўтказган. Сўнгги уч йил мобайнида ихтиёрий бадал ўртача йилига 45 фоизга ўсмоқда. Аналитиклар фикрича, бундай ўсиш мамлакатда пенсия тизими соддалаштирилиши ҳамда хусусий пенсия ҳисоби очиш жараёни осонлаштирилгани туфайли юз берди. Таъкидлаш лозимки, эндиликда фуқаро Ягона пенсия жамғармасига бориши шарт эмас. Унинг пенсия жамғармасига туширган дастлабки маблағи ҳисоб очиш учун асос бўла олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.