Алматида иккита экстремистик ячейка йўқ қилинди

Алматида иккита экстремистик ячейка йўқ қилинди

Алматида иккита экстремистик ячейка йўқ қилинди, уларнинг аъзолари шаҳарда 4 январдан 8 январгача давом этган оммавий тартибсизликларда фаол иштирок этишган. Бу ҳақда миллий хавфсизлик қўмитаси хабар бераяпти.

«9 январь куни оммавий тартибсизликларни амалга оширишда, тақиқланган экстремистик ташкилотни бошқариш ва унда иштирок этишда ҳамда экстремистик фаолиятга жалб этишда гумон қилинган бир ячейканинг 4 нафар аъзоси қўлга олинган. Уларнинг яшаш жойида тинтув ўтказилганда ўқотар қуроллар, травматик ва шовқинли гранаталар, патронлар, диний адабиётлар ва бошқа ашёвий даллилар топилди»,- деб хабар бермоқда МХҚ.

Бошқа бир гуруҳ етакчиси, чет эл фуқароси оммавий тартибсизликларда фаол иштирок этган ва у чет элдаги террористик гуруҳлар билан алоқада бўлган. Тергов тахминларига кўра, у Қозоғистонга оммавий ғайриқонуний акцияларни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ҳокимият органлари, куч ишлатар тизимларига қарши ҳужум қилиш учун аниқ мақсад билан келган. Унинг ҳамтовоқларини қидириш ишлари давом этаяпти.