Қозоғистон Президенти муаллим мақомини кўтаришни топширди

Қозоғистон Президенти муаллим мақомини кўтаришни топширди

Давлат раҳбари Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетовни қабул қилди. Президентга хусусий болалар боғчалари масъулиятини ошириш ва мактаб дастурлари ҳамда дарсликларини яратишга янгича ёндашиш бўйича таклифлар тақдим этилди. Асхат Аймағамбетов маълум қилишича, «Фан тўғрисида» қонунга ўзгаришлар киритилди. Эндиликда тарих, қозоқ тили, фалсафа, археология, математика, шарқшунослик ва бошқа соҳаларда изланишлар билан шуғулланаётган 4 минг нафардан зиёд олимлар мунтазам маош олади. Шунингдек, илмий лойиҳаларни молиялаштириш муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилди. Ёш олимларни рағбатлантириш учун мингта грант ажратилди. Давлат раҳбари мактаб таълими сифатини яхшилаш ва муаллимлар мақомини кўтариш бўйича ишларни кучайтиришни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.