Қозоғистонлик ва кореялик ёшларнинг онлайн учрашуви. Юртимиз талабалари Корея чет тиллар университетидаги тенгдошлари билан тўғридан-тўғри алоқага чиқди. Телекўприк икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланди. Таъкидлаш жоиз, ёшлар ўзаро таржимонсиз суҳбатлашди, чунки улар қозоқ ва корейс тилларини ўрганмоқда. Шу каби онлайн учрашувларни ҳар ойда икки маротаба ўтказишга келишиб олинди.
Гулназ Жўланова, актриса:
- Учрашув менга жуда ёқди. 3-4 йил ичида корейс йигит-қизлари қозоқ тилини шунчалик яхши ўрганганидан ҳайратландим. Улар адабий тилда гаплашади. Барчасига омад тилайман ва учрашувни ташкил қилган Қозоғистон элчихонасига ташаккур айтаман.
Басима Сарманова таржимаси