Қосим-Жўмарт Тўқаев амалий сафар билан Бишкекда

Қосим-Жўмарт Тўқаев амалий сафар билан Бишкекда

Чўлпон Отада Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон президентлари, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раис ўринбосари ва Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик, шунингдек, рақамлаштириш соҳасидаги шериклик масалаларини муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев айтгани каби, Марказий Осиё ва Евроиттифоқ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари жуда кенг. Ўтган йил якунларига кўра, Европадан инвестиция оқими 23 фоизга ошиб, 12 ярим миллиард долларни ташкил қилган. Қозоғистон Иттифоқ давлатлари билан ўзаро товар айланмасини 2025 йилга бориб, 50 миллиард долларга етказиш имкониятига эга. Давлатимиз раҳбари саммит майдончасида Европа Кенгаши Президенти билан стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилди. Шарль Мишель шериклик динамикаси  ўсиб бораётганини, келгусида уни ривожлантиришда бирга иш олиб борилиши лозимлигини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси