Махсус иқтисодий ҳудудларда 2030 йилгача 200 та янги лойиҳа рўёбга чиқади

Махсус иқтисодий ҳудудларда 2030 йилгача 200 та янги лойиҳа рўёбга чиқади

Қозоғистондаги махсус иқтисодий ва саноат зоналари ҳудудида келгуси беш йил ичида қайта ишлаш саноатига оид 200 тадан зиёд янги лойиҳа рўёбга чиқарилади. Уларга тегишли муҳандислик ва транспорт тармоқлари етказиб бериш саноат майдончалари инвестициявий жозибадорлигини оширишнинг муҳим шарти. Бош вазир Ўлжас Бектенов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинишича, бугунги кунда саноат ва иқтисодий зоналар яқинида подстанциялар ва транспорт тармоқлари бунёд этиш масаласи кўриляпти. Саноат ва қурилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, Қозоғистонда 17 та махсус иқтисодий ва 66 та саноат зонаси фаолият юритяпти, уларда 860 тадан кўпроқ лойиҳа рўёбга чиқарилди. 6 триллион тенге атрофида хусусий сармоя жалб этилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси