Сенат биологик хавфсизлик тўғрисида қонун лойиҳасини маъқуллади

Сенат биологик хавфсизлик тўғрисида қонун лойиҳасини маъқуллади

Сенат биологик хавфсизлик тўғрисида қонун лойиҳасини маъқуллади. Таъкидлаш лозимки, ҳужжат президент ташаббуси билан ишлаб чиқилди. Унинг таъкидлашича, жаҳонда Ковид-19 тарқалиши оқибатида пандемия каби хатарларга қарши ҳимоя йўқлиги аниқ бўлиб қолди. Сенаторлар фикрича, Қонунчилик базаси мустаҳкамланиши ортидан биотаҳликалар олдини олиш имконияти ортади. Қонун лойиҳасига кўра, биологик хатарлар олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун маълумот тўплаш ва таҳлил қилиш, давлат органларининг ўзаро уйғунликда фаолият юритишини таъминлаш билан шуғулланувчи ваколатли идора ташкил қилинади. 13 та тегишли ваколатли органлар, маҳаллий ижро органлари иш вазифалари тақсимланган. Қонундан асосий мақсад – биологик хатарларни аниқлаш, олдини олишдан иборат.

Соғлиқни сақлаш вазири аниқлик киритишича, ҳар бир юз бериши мумкин бўлган хатарга кўра биохавфсизлик йўналишида фаолият сценарийси ишлаб чиқилади. Унда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар иш алгоритми, фавқулодда вазият шароитида ўзаро ҳамкорлиги кўзда тутилган.

Ажар Ғиният, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири:

- Энг малакали, энг зарарли касаллик қўзғатувчилар билан ишлашга тайёр мутахассислардан иборат кадр захираси шакллантирилади. Фавқулодда вазият, пандемия, бошқа давлатга ёрдам бериш керак бўлса улар мобилизация  қилиниши мумкин. Объектлар моддий-техник жиҳозланиши, патоген биоагентлар билан халқаро стандартлар асосида ишланади. Устувор илмий-техник йўналишлар аниқлаб олиш ва шунга кўра иш тутиш шаклида давлат ёрдами чора-тадбирларини кўриш ҳисобига биологик хавфсизлик соҳасида салоҳият кучайтириш режалаштирилган.

Таъкидлаш лозимки, қонун лойиҳаси 8 боб ва 32 моддадан иборат. Ҳужжат олти ойлик ўтиш даврини ва патоген биоагентлар билан ишлаш учун рухсатномалар олишга яна ярим йил муддат берилишини кўзда тутади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.