Қурултойга бўладиган сайловлар Қозоғистонда партия
тизими етуклигининг индикаторига айланади. Қозоғистонлик аналитиклар шу фикрда.
Улар
айтишича, эътибор марказида нафақат сиёсий
қарашлар, балки партияларнинг турли-туман сайловчилар гуруҳлари билан иш олиб
бориш қобилияти ҳам туради. Шунингдек, асосий масала ўзгармай қолади,
Қурултойнинг бўлғуси таркиби қанчалик профессионал бўлса, жамиятнинг эҳтиёж ва
манфаатлари шунчалик кўп ҳисобга олинади.
Риззат Тасим,
Қозоғистон Ижтимоий тараққиёт институти Тузилмавий таҳлил ва ислоҳотлар маркази
директори:
– Шу билан бирга, жамиятдаги
ижтимоий-демографик ўзгаришларни ҳам ҳисобга олиш даркор. Мисол учун, бугунги
кунда аҳолининг учдан бир қисми – ёшлар. 2030 йилгача айтилган прогнозлар
бўйича,
ҳар учинчи қозоғистонлик ёки 6 миллион юртдошимиз ёшлар тоифасига киради. Ва,
мос равишда, агарда партия ўз сайловолди дастурида ёки бўлажак Қурултой ёшлар
иштирокини таъминлай олмаса, авлодлараро консенсус, сиёсатда ёшлар иштироки
масаласи, албатта, йил сайин ортиб боради.
Сиёсий ислоҳотлар фақат ички ўзгаришлар нуқтаи
назаридан эмас, балки ташқи таъсир томонлама ҳам баҳоланади. Шу боис,
инвесторлар иқтисодий
кўрсаткичлардан ташқари давлат бошқаруви тизимининг
мунтазам равнақ топишига ҳам эътибор қаратади.
Жандўс Шаймарданов, Қозоғистон Республикаси қошидаги Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти директори:
- Янги конституция қабул қилиниши
хориждаги ҳамкорларимизга Қозоғистонда барқарор тараққиёт борлигини, биздаги
сиёсий ўсиш илгарилаб бораётганини ҳам англатади. Улар, айни пайтда, бугунги
кунда юртимизда ўтказилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди ҳам. Сармоявий
жозибадорлик хусусида сўз юритсак, инвесторлар нисбатан барқарор, бир маромдаги
шароит шаклланишини кутади. Улар Қозоғистон тараққиёт борасида узоқ муддатли
стратегияга эгалигини ҳам билади. Мамлакатимиз сиёсий модернизациянинг янги
даврига кирмоқда. Ўйлайманки, улар учун бу жуда муҳим белги.
Абдумалик
Сарманов таржимаси

