Қозоғистон ва Эрон ўзаро товар айланмасини 3 миллиард долларга етказади

Қозоғистон ва Эрон ўзаро товар айланмасини 3 миллиард долларга етказади

Қозоғистон ва Эрон ўзаро товар айланмасини 3 миллиард долларга етказишдек катта мақсадни ўз олдига қўйди. Жорий йилнинг 9 ойи давомида бу кўрсаткич 310 миллион доллардан ошди. Бу эса 2024 йилнинг шу давридан салкам эллик фоизга кўп. Ўсишни асосан Қозоғистон экспорти таъминлади. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бериш деярли уч марта ортди. Эрон Қозоғистонга сут маҳсулотлари, картошка ва пластмасса маҳсулотлари етказиб беряпти. Бизнес-кооперация кенгайиб боряпти, мамлакатда Эрон капитали иштирокида 658 та компания мавжуд.


Мирас Жиенбаев, сиёсатшунос, MNU бошқаруви раисининг халқаро алоқалар ва ташаббуслар бўйича маслаҳатчиси:


- Ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар ўсиши динамикасини айнан Эрон ҳудудига чиқарилаётган қозоқ экспорти таъминлади. Яъни, Эрон бозорида талабга эга бўлган Қозоғистон маҳсулотлари харидоргирлиги яққол кўриняпти. Бу эса мамлакатимиз учун салмоқли иқтисодий имкониятлар очади. Қозоғистон иқтисоди экспорт салоҳиятини ҳисобга олсак, уч миллиард долларлик маррага эришиш каби амбицияли мақсадга эришиш учун йўл очиқ.


Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий нуқталаридан бири — логистика. Мультимодал йўналишларни ривожлантириш. Бугунги кунда Қозоғистон  ва Эрон Марказий Осиёни Форс кўрфази ва Ҳинд океани билан бирлаштирувчи  «Шимол –Жануб» йўлагининг жанубий тармоғини шакллантиряпти. Бу йўналишнинг асосий тугунлари сифатида Эроннинг Бендар-Аббос порти ва Қозоғистоннинг Ақтау порти хизмат қилади. Натижада, икки давлат бизнеси учун юкларни етказиб бериш муддати салкам икки марта камаяди. Экспертлар фикрича, келгуси йилларда Қозоғистон ва Эрон муносабатлари логистика, саноат ва агросаноат мажмуаси, шунингдек, энерго- ва нефть-кимё кооперацияси соҳаларида фаол ривожланади.


Абдумалик Сарманов таржимаси