Президент ИИВ раҳбарини қабул қилди

Президент ИИВ раҳбарини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев бугун Ички ишлар вазирини қабул қилди. Ержан Саденов Давлат раҳбарига мамлакатдаги криминоген вазият борасида ахборот берди. Маълум бўлишича, Қозоғистонда йил бошидан бери жиноятчилик камайгани қайд этилган ва барча тоифалардаги жиноий ишларни фош қилиш яхшиланган. Президент уюшган, кибер ва наркожиноятчиликка қарши курашиш, йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва кадрлар салоҳиятини такомиллаштириш борасидаги топшириқлар ижросининг бориши билан танишди. Учрашув якунида Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда ҳуқуқ-тартибот ишларини келгусида янада яхшилашга доир бир қатор топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси