Давлат раҳбари ушбу минтақага амалий сафар билан борган. Президент маҳаллий зиёлилар вакиллари билан учрашди. Суҳбат давомида улар Қосим-Жўмарт Тўқаевга ўзларини қийнаётган муаммоларни айтиб, таклифларини билдиришди. Шу билан бирга, зиёлилар Президент ташаббуси билан ўтказилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди ва давлат томонидан ижодкорларга кўрсатилаётган ғамхўрлик учун миннатдорлик изҳор қилди. Давлат раҳбари ёзувчининг ўғли сифатида ижодкорларни яхши тушуниши ва ҳар доим ёрдам кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев юртимиз гуллаб-яшнаши ва тараққий этиши учун халқ бирдамлигини сақлашнинг аҳамиятини, айниқса, электорал кампания пайтида бу муҳимлигини уқтириб ўтди.
Қосим-жўмарт тўқаев, қозоғистон республикаси президенти:
- Энг муҳими, адолат ва очиқлик таомйилларига амал қилиш. Ишончим комилки, агар Парламентга айнан мана шундай муносиб одамлар келса, мамлакат равнақига ҳисса қўшади. Сизга жаҳондаги ҳозирги вазият яхши маълум. Шу боис, ҳам ички, ҳам ташқи сиёсат конструктив ва чуқур ўйланган бўлиши керак. Энг муҳим вазифа – давлатчиликни сақлаб қолиш. Кўпсонли даъват-чақириқларга қарамай, биз ҳамжиҳат бўлишимиз, бирдамликни сақлаб, Қозоғистон манфаати учун меҳнат қилишимиз керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси