Жамиятда тарқалиб кетган коррупция томирини кесиш. Жиноий кодексга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар шу мақсадни кўзда тутмоқда. Энди пора берганларга солинадиган энг кам жарима миқдори икки марта оширилади. Улар берилган пора қийматининг 10 бараваридан 20 бараваригача бўлган миқдорда пул тўлашга мажбур. Ўртага тушган шахслар ҳам шунча миқдорда жаримага тортилади. Қамоқ жазоси кўзда тутилган ҳолатларда муддат узайтириладиган бўлди.
ЎЛЖАС БЕКТЕНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИУЮШГАН КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ АГЕНТЛИГИРАҲБАРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ:
- Аввал Жиноят кодексининг 367-модда 2-бандида фуқароларйирик миқдорда пора бергани учун кўпи билан 5 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши кўзда тутилганва бу ўрта даражадаги хавфли жиноий ҳаракат ҳисобланар эди. Ўзгаришлардан кейин жазо муддати 7 йилгача узайтирилди. Тегишлича, оғир жиноий ҳаракатлар қаторига киритилди. Яъни шартли турда муддатидан олдин озодликка чиқарилмайди, енгил тартибли колонияларга ҳам ўтказилмайди.