Бир кеча-кундузда 814 одам қутқарилди

Бир кеча-кундузда 814 одам қутқарилди

Бир кеча-кундузда Қозоғистонда 814 одам қор уюми орасидан олиб чиқилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги штаби берган маълумотга кўра, улар орасида 101 нафар бола, 3 нафар ҳомиладор аёл бўлган. Авария-қутқарув ишларида 540 ходим ва 30 техника бирлигидан фойдаланилди.

Талғат Уали, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий вакили:

- 29 март куни мамлакатда 273 марта электр энергияси таъминотида узилиш юз берган. 106 та маъмурий ва тураржой биноларининг томи учиб кетган. Шу кунларда блокпостларда 1 минг 434 та техника бирлиги турибди, улардан 946 таси енгил, 428 таси юк автомобили. 6 таси - автобус.

Таъкидлаш лозимки, республиканинг кўп қисмида бўронли об-ҳаво сақланиб қолмоқда. Нур-Султон, Қарағанди ва Павлодардан барча йўналишларда чиқиш йўллари ёпилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси