Роман Скляр - Абай вилоятидаги вазият ҳақида

Роман Скляр - Абай вилоятидаги вазият ҳақида

Ҳукумат йўлакларида Роман Скляр Абай вилоятидаги «Семей ўрмони»да рўй берган ёнғин билан боғлиқ вазиятни шундай шарҳлади. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари маълум қилишича, олов бутунлай бартараф қилингач, жойларда ўрмон қолдиқлари кесиб ташланади ва дарахтлар янгидан экилади. Унинг таъкидлашича, фалокат юз берган кунларда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилган, плюс 38 даражага чиққан, шамол тезлиги сониясига 25 метрга етиши оқибатида ёнғин кучайиб кетган. Лекин ноқулай об-ҳаво Ҳукумат ва масъул шахслар зиммасидаги жавобгарликни камайтирмайди, деди у. Юз берган фалокат кўлами энг бошида тўғри баҳоланмагани яққол кўриниб турибди.

Роман Скляр, Қозоғистон Республикаси бош вазири биринчи ўринбосари:

- Бундай вазиятда дарҳол ҳаракатга ўтиш лозим. Биз эса ёнғин бошланган вақтда уни жиловлашни уддалай олмадик. Ёдингизда бўлса, 22 май куни ҳам шу ҳудудда 5 минг гектар ўрмон ўт ичида қолганди, уни қисқа вақтда ўчиришга муваффақ бўлинган. Кейинги катта фалокат вақтида тўғри баҳоланмаган. Ҳозир прокуратура тергов ишларини олиб боряпти, барча саволларнинг жавоби топилади.

Ҳукумат йиғилишида табиий ёнғинларга жавоб чоралари алгоритмларини кўриб чиқиш керак. Ҳукумат йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов вазирларга шундай топшириқ берди. Дастлабки соатлардан бошлаб, фалокат юз берган жойга имкон қадар тез, етарли даражада техника ва мутахассис  жўнатиш зарур. Унинг маълум қилишича, тегишли вазирликлар миллий парклар ва ўрмон хўжаликларига ёнғинни эрта аниқлаш ва кузатиб бориш ускуналарини ўрнатиши лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси