Қозоғистон БМТ рейтингининг илғор 20 талигига кириш ниятида

Қозоғистон БМТ рейтингининг илғор 20 талигига кириш ниятида

Уч йилдан кейин Қозоғистон БМТ электрон ҳукумат рейтингининг илғор 20 талигига киришини таъминлаш мақсади қўйилган. Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров шуни маълум қилди.  Мутахассислар фикрича, бу мақсадга эришиш мумкин. Чунки Қозоғистон 2020 йилда онлайн форматда амалга оширилиши мумкин бўлган давлат хизматлари улуши 93 фоизга етиши ҳисобига рейтингда 29-ўринга кўтарилган.

«Қозоғистоннинг мақсадлари қаторида 2025 йилга бориб, БМТ электрон ҳукумат рейтингида 20-, B2C электрон тижорат индексида 50-, Ахборот-коммуникация ривожи индексида 40-ўринга чиқиш кўзланган. Бундай амбицияли ютуқларга эриша оламиз. Ҳукумат ва бизнес ҳамжамиятининг стратегик ҳамкорлиги сақланиб қолиши ва ривожланиши бунга имкон яратади», дея хулоса қилди Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.