NOBEL FEST форуми Қозоғистон ва яна 5 мамлакатда ўтади

NOBEL FEST форуми Қозоғистон ва яна 5 мамлакатда ўтади

Нур-Султон шаҳрида энг йирик илмий-таълимий анжуманлардан бўлган NOBEL FEST фестивали иш бошлади. Тадбир ташкилотчиси Мақсат Курбенов таъкидлашича, ундан мақсад -  жаҳоннинг етакчи олимлари билан мулоқот воситасида талабалар дунёқарашини кенгайтириш. 4-марта ўтказилаётган фестиваль  дастури жаҳоннинг 8 тилида тингланиши мумкин. Тадбир 5 давлатда ўтяпти. 

Мақсат Курбенов, Nobel Fest фестивали ташкилотчиси:

– Бизда жами 100 дан кўпроқ спикер қатнашади. 150 мамлакат вакиллари унда қатнаша олади, онлайн тартибда минглаб тингловчилар қатнашади. Биз 5 давлатда 5 та студия ташкил қилдик. Нотиқларимиз ана шу давлатларда туриб гапиради. Студиядан таркатилган маълумот бевосита эфирга чиқади. Жаҳон миқёсида тингловчиларга етиб боради. Бу фестиваль – шунчаки анжуман эмас. Биз жаҳоннинг энг машҳур 40 глобал инноваторидан бири бўлган профессор Гарворд таълим дастурини олдик. Уни қозоғистонлик ва хорижлик ҳар бир талаба тушуна олади. Бу - инновация ва 4.0 саноат дунёсининг илғор курси, «Экспоненциал инновациялар» деб аталади.

Анъанага кўра, фестивалнинг аоссий дастуридан сўнг 18-22 апрель кунлари талабалар учун қатор лекциялар ўқилади. Иштирокчилар 14 нафар Нобель мукофоти ва «Пешқдамлиги учун» мукофоти совриндорлари билан учрашади.