Адай отлари халқаро пойгаларда қатнашади

Адай арғумоқлари яна бир Қозоғистон брендига айланиши ва алоҳида зот мақомини олиши мумкин. Улар озуқа танламайди, жуда чидамли бўлади. Жониворлар саботи халқаро беллашувда синалади. Манғистау вилоятида 100 километр масофага пойга ташкил қилинади. Адай отларини Бирлашган Араб амирликларидан келган ҳакамлар баҳолайди. Экспертлар айтишича, Қозоғистоннинг бундай зотдор отлари узоқ масофага югуришда машҳур араб арғумоқлари билан беллаша олади. Пойгада республиканинг 30 нафар энг кучли чавандози қатнашади. У тўрт босқичдан иборат бўлади. Отлиқлар 30 ва 20 километр узунликда бўлган айлана бўйлаб бир неча марта чопиб ўтишади. Ҳар бир даврадан сўнг тулпорларнинг аҳволи текширилади. Эслатамиз, аввалроқ Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев адай зотини илмий ўрганиш ва зотдор от сифатида кўпайтириш бўйича иш бошлашни топширганди. Ҳозир бу алоҳида зотга ажратиш давом этмоқда. Бу ишлар декабрь ойида якунига етади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.