Қосим-Жўмарт Тўқаев «Брикс+»да қатнашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев «Брикс+»да қатнашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев «Брикс+» форматидаги давлат раҳбарлари йиғилишида сўзга чиқди. Эслатамиз, анжуман ташкилотнинг 15аммити доирасида ўтказилмоқда. Президент ШХТ ташкилоти раиси сифатида икки йирик ташкилотнинг ўзаро ҳамкорлиги истиқболлари тўғрисида гапирди. Шу жумладан, Давлат раҳбари «Адолатли дунё ва тотувлик учун жаҳон бирлиги тўғрисида» ташаббусни биргаликда илгари суришга чақирди. У глобал хавфсизлик ва барқарорликка эришишни кўзда тутади. Рақамли технологиялар ҳамкорликнинг янги йўналиши бўла олади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ШҲТ, БРИКС ва «БРИКС +»нинг электрон тижорат, киберхавфсизлик ҳамда ахборот алмашинуви бўйича эришган ютуқларини бирлаштиришга даъват этди. У «БРИКС +» бўйича ҳамкорларни Шанхай ташкилоти форумига таклиф қилди. Анжуман келаси йилда бўлиб ўтади. Транзит-транспорт соҳаси ва иқлим ўзгаришлари масаласида бирга иш олиб борилиши зарур. Глобал кун тартибида озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи ҳам турибди, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев. Жаҳондаги озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва етказиб беришдаги мутаносиблик йўқолишига қарши биргаликда ва ҳар томонлама курашиш керак.

Абдумалик Сарманов таржимаси.