Парламент қуйи палатаси депутатлари Арманистон ва Қирғизистон учун Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи ягона божхона тарифларини тўлиқ жорий этишга кўчиши учун кўзда тутилган ўтиш муддатини узайтиришга оид қатор қонун лойиҳаларини ратификациялади. Мажилис пленар мажлисида Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов таъкидлаганидек, Қирғизистон Иттифоққа 2015 йилда қўшилганди. Ўшанда бу давлатга товарлар бўйича ягона бож тарифларига ўтиш учун беш йиллик муддат берилганди. Бу енгиллик 2020 йилда тугади. Лекин мазкур давлат раҳбари товарлар учун пасайтирилган божларни вақтинча сақлаб қолиш таклифи билан чиқди. Бахит Султановнинг айтишича, давлат раҳбарлари музокараларидан якунига кўра, ўтиш муддати яна бир йилга узайтирилди. Шунингдек, ЕОИИ давлатларига Арманистондан олиб келинадиган қатор товарлар учун енгиллаштирилган олиб кириш божи бекор қилинади.
Бахыт Султанов, Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири:
- Арманистонга берилган ўтиш даври 2022 йилда якунига етади. 2019 йил декабрида Олий Евроосиё Иқтисодий кенгаши йиғилишида Арменистон Республикаси Бош вазири ҳам ягона бож тарифларига ўтиш даврини узайтиришни илтимос қилганди. Арманистонда юзага келган иқтисодий вазиятдан келиб чиққан ҳолда иттифоқнинг бошқа давлатлари қуйи божлар қўйиш имкониятини яна 1 йилга узайтиришга розилик берди. Ўтиш даврида 553 товар тури енгилликдан фойдаланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси