Бир палатали парламент — мамлакат тақдирини ўзгартирувчи ечим

Бир палатали парламент — мамлакат тақдирини ўзгартирувчи ечим

Парламент ислоҳоти мамлакат сиёсий тизимини ўзгартириш сари йўл очади. Мажилис йиғилишида раиси Ерлан Қўшанов Давлат раҳбари ташаббуслари ҳақида гапираркан, шундай фикр билдирди. Ислоҳотлар миллий даражада ўзгаришлар амалга оширилишини кўзда тутади ва мавжуд ҳокимият тузилмаларининг айта қурилишига олиб келади. Асосий ечим: бир палатали парламент ташкил қилиниши, у партяиларнинг сиёсий фаоллигини оширади, қонунчилик жараёни самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, пропорционал тизимда парламент ташкил қилиниши кўп партиялилик тамойилини ва қонун чиқарувчи тармоқнинг мустақиллигини мустаҳкамлайди.

Ерлан Қўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:

- Ҳозир Мажилисда 6 та фракция ишлаб турибди. Биз кўп партиявийлик шароитида ишлаш тажрибасига эга бўлдик. Келгуси пропорционал тизим асосида шаклланувчи бир палатали Парламент фаолиятида бу нарса ишимизга ёрдам беради. Айни вақтда, Давлат раҳбарининг президент квотаси, ҚХА квотасидан воз кечиши Парламентга тўла автономлик беради. Биз ислоҳотларни халқ қўллаб-қувватлаётганини кўриб турибмиз. Бу либерал ташаббус халқаро сиёсий ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланишига эришиш, унинг халқаро тажриба ва глобал конвенцияларга мос бўлиши жуда муҳим. Бир сўз билан айтганда, мамлакат парламентаризми тарихида жасур ва демократик қадамлар қўйиляпти.

Мажилис етакчиси таъкидлашича, Президентнинг бўлғуси Парламентни «Қурилтай», деб аташ таклифи тарихий анъаналар ва мамлакат тақдири учун жавобгарликка мувофиқ келади. Ерлан Қўшанов фикрича, олдинда барча депутатлар ва фракциялар иштирокида кенг кўламли қонунчилик фаолияти турибди.

Абдумалик Сарманов таржимаси