Сурия бўйича навбатдаги учрашув 22-23 ноябрда ўтказилади

Сурия бўйича навбатдаги учрашув 22-23 ноябрда ўтказилади

Қозоғистон пойтахтида Сурия бўйича навбатдаги музокаралар бўлиб ўтади. 19-халқаро учрашув Астана форматида 22-23 ноябрда ташкил этилади. Унда Россия, Туркия, Эрон делегациялари, Сурия ҳукумати ва Сурия мухолифати қатнашади. Кузатувчилар сифатида Астанага БМТ, Иордания, Ливан ва Ироқ вакиллари келиши кутиляпти. Кун тартибида Суриядаги иқтисодий ва гуманитар вазият, сиёсий жараёнларни мажмуавий тарзда илгари суриш, шунингдек, ўзаро ишонч чоралари қўйилган. Улар орасида гаровга олинганларни озод қилиш, бедарак йўқолганларни топиш масаласи ҳам бор. Иштирокчилар Сурияни тиклаш бўйича халқаро ҳамжамият куч-қувватини жамлаш, суриялик қочоқларни ватанига қайтариш масаласини ҳам кўриб чиқади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.