Коррупцияга қарши кураш агентлиги
2022 йилдан бери 1 триллион тенгедан зиёд ноқонуний активни мамлакатга қайтарди.
Шунинг деярли ярми ўтган йили қайтарилган. Бу ҳақда Қозоғистон Президентига агентлик раҳбари Асхат
Жумағали маълум қилди.
Шунингдек, агентлик
томонидан давлат харидлари мониторинги натижасида 87 миллиард тенгедан кўпроқ
маблағдан норационал фойдаланишнинг олди олинди. Бундан ташқари, агентлик
мамлакатда муҳим инфратузилмавий ва ижтимоий лойиҳаларни кузатиб боради, хусусан,
йўл соҳасида ҳам. Агентлик хорижий давлатлардаги ҳамкасблари билан ҳам фаол
ҳамкорлик қилмоқда, Озарбайжон, Россия, Гонконг, Иордания ва Қатар билан меморандумлар тузилди. Бундан ташқари, тузилма ИҲТТ ва ГРЕКО тавсияларини жорий этмоқда.
Натижада, илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш бўйича 2 та қонун лойиҳаси Мажилисга тақдим этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

