Қозоғистонда коронавирусга оид вазият оптимистик сценарий бўйича ривожланмоқда. Сўнгги икки ҳафтада мамлакатда хасталаниш ҳоллари 31 фоизга камайган. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди. У таъкидлагани каби, дунё рейтингида 222 давлат орасида бир миллион аҳоли ҳисобида Қозоғистон COVID-19 вируси тарқалиши бўйича 110-, ўлим ҳолати бўйича 102-ўринда. Умуман, вазир айтишича, охирги ойда касалланиш ҳолати уч мартадан кўпроққа, стационар ва амбулатор беморлар сони эса 1,7 мартага камайган. Шу тариқа, шифохона ўринлари бандлиги 23 фоиз, реанимацияда эса – 20 фоизни ташкил этган. Республикада эмлаш суръати ҳақида сўз борганида, вазир илк компонентни 8,8 миллиондан ошиқ, иккинчисини 8,3 миллион қозоғистонлик қабул қилганини айтди.
Алексей Цой, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири:
- Comirnaty Pfizer вакцинасининг илк компоненти билан бугунги кунда 188 минг 906 киши, жумладан, 150 минг 669 нафар ўсмир, 38 минг 237 та ҳомиладор ва эмизикли аёл эмланган. Иккинчи компонентни 19 минг 386 киши олган. Вакцинация давом этмоқда. Қозоғистонда 136 минг фуқаро қайта эмланди. Республикада коронавирус инфекциясига олинган ПЗР-тест 980 минг 372 ҳолатда ижобий натижа берган, 83 минг 437 ҳолатда салбий хулоса кўрсатган, 96 фоиз бемор соғайган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси