Қозоғистонда панта-даволаш кенг тарқаляпти. Мамлакат шарқида бу хизматдан йил давомида фойдаланиш мумкин. Бундай ўзига хос ва экологик шифо воситасига талаб катта. Бу ерга фақат Қозоғистондан эмас, қўшни давлатлардан ҳам одамлар келади. Илгари меҳмонлар фақат май охири - июль ойи давомида қабул қилинган. Соҳа мутахассислари таъкидлагани каби, йил давомида хизмат кўрсатиш туристик зоналар фаолиятини арзонлаштиришга замин яратади. Айтиш жоиз, моролчилик маркази бўлган Катон-Қарағай маҳаллий хўжаликларида 3,5 минг бошга яқин жонивор парваришланяпти. Минтақа мамлакатдаги жами панта маҳсулотининг 85 фоизини беради.
Назерке Асқарқизи, Панта-даволаш мажмуаси директори:
- Шуни кузатдикки, ёзда бу ерга кўп меҳмон кела олмайди. Кимнингдир иши бор, кимдадир бошқа сабаб. Ва баъзида одамлар айнан кузда ёки қишда, баҳорда бўш бўлади. Бизда, Катон-Қарағайда бу мавсумларда ишлайдиган даволаш муассасалари йўқ, шу боис, одамлар синаб кўриши, панта-даволаш нималигидан бохабар бўлиши учун ҳаракат қилдик.
Иван Божков, турист:
- Иккинчи, учинчи курс шуни кўрсатдики, куч қуйилиб келгандек бўлди! Бугун яна олдим, айтиш мумкинки, баҳонада тоққа ҳам чиқиб-тушдик.
Абдумалик Сарманов таржимаси