БССТ COVID-19 пандемияси тугаганини эълон қилгани муносабати билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги шундай тўхтамга келди. Ashyq лойиҳаси ҳам якунланди. Шу билан бирга, вазирлик коронавирус мавжудлиги ва айланиб юрганини эслатади. Касаллик нисбатан енгил ўтаётган бўлса-да, вазият мунтазам мониторинг қилинади. Бу иш бошқа вирус инфекцияларига қарши кураш доирасида олиб борилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси