2024 йилда Кичик
Оролни сақлаб қолиш бўйича тузилган лойиҳанинг иккинчи босқичи бошланади.
Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислик ҳам Қозоғистонга ўтади. Мамлакат
Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигининг Blue Peace дастури асосида ишни
давом эттириш ниятида. Республика Марказий Осиёда барча томонларнинг
манфаатларини ҳисобга олган ҳолда халқаро сув-энергетика консорциуми тузиш
ташаббусини рўёбга чиқариш учун ҳаракат қилмоқча. Шунингдек,
Қозоғистон сув соҳасида янги кадрлар тайёрлаш, ходимлар малакасини
оширишдан манфаатдор. Таъкидлаш лозимки, Кичик Оролни сақлаб қолиш бўйича
лойиҳанинг биринчи босқичи якунига етяпти. Дастур вакиллари иккинчи босқичда
қайси йўналишларга эътибор бериш кераклигини аниқлаб олиш учун Марказий Осиё давлатларига
ташриф буюряпти.
Нуржан
Нуржигитов, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазири:
- Сиз 2017
йилдан буён Қозоғистон билан бирга Blue Peace лойиҳасини фаол илгарилатиб
келяпсиз, лекин пандемия сабабли ишлар тўхтаб қолганди. Биз эндиликда ушбу
дастур доирасида ишимизни фаоллаштирамиз, деб ўйлайман.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.