Қозоғистон Халқаро Ер кунига бағишланган «Resolution» лойиҳасига қўшилди.
Санъаткорларни бирлаштирган лйиҳадан асосий мақсад — сайёрага хавф солаётган иқлим ва экология ўзгаришларига жаҳон аҳли эътиборини қаратиш ва инсониятни табиатга ғамхўрлик қилишга чақириш. Таъкидлаш лозимки, мамлакат бундай глобал ташаббусда биринчи марта иштирок этяпти.
Тамара Асар, қўшиқчи, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб:
– Бу лойиҳада бажонудил қатнашяпман. Чунки мен уни ҳар бир инсоннинг бурчи, деб ҳисоблайман. Экологик аҳволни яхшилашга ҳисса қўшиш мен учун ҳам фарз.
Эбби Райт, «Resolution» лойиҳаси директори:
– Қозоғистон лойиҳада қатнашаётганидан мамнунман. Сиз унга ўзгача колорит киритасиз.
Жаҳон ижрочилари мусиқий клиплари тўплами энг йирик экологик ташкилотлар ижтимоий тармоқларига ва оммавий ахборот воситаларига қўйилади, шунингдек, иқлим бўйича БМТ сессиясида намойиш этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.