Давлат тимсоллари солномаси чуқур ва синчиклаб ўрганишни талаб қилади. Пойтахтда бўлиб ўтган республика илмий-амалий конференциясида мамлакатнинг таниқли туркшунос олимлари таъкидлашича, қозоқ тимсоллари тарихи эрамиздан бир неча аср муқаддам ушбу заминни ўзлаштирган кўчманчи қабилаларга бориб тақалади. «Қозоқ геральдикаси» китоб-альбомини тақдим этган муаллифлар солномадаги сирларни очиб беришга жазм қилишди.
Асилбек Байжума, Геральдика тадқиқотлари маркази директори:
- Сўнгги 3-4 ой давомида кўргазма ходимлари ва туркшунос олим Қаржаубай Сартқўжа билан бирга биз қозоқ геральдикаси тўғрисида китобни ёзиб чиқдик. Олдимизга қўйилган мақсад миллий тимсоллар тарихи ҳақида ҳикоя қилиш, билимларни келгуси авлодга етказиб беришдан иборат эди. Унга хуннлар давридаги тимсоллар кирди. Шунингдек, ҳар бир минтақа ва туманда улардан кейинги даврлар тарихи тадқиқ этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.