Астанада Nobel Fest 2023 давом этяпти

Қозоғистоннинг 14 та университетида Google билан ҳамкорликда сунъий интеллект саводхонлиги курслари очилди. Мазкур лойиҳа келгуси йилдан барча олий таълим масканларида жорий этилиши кутиляпти. Пойтахтда бўлиб ўтаётган Nobel Fest доирасида Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек шундай баёнот берди. Жорий йилда анжуманнинг асосий мавзуси сунъий интеллект бўлди. Мақсад дунёдаги илм-фан, инновацияни истаганларга етказиб бериш масаласи кўриляпти. Анъанага кўра, илмий фестивалга Нобель мукофоти совриндорлари, дунёнинг етакчи олимлари, шунингдек, стартап лойиҳаларининг муаллифлари йиғилди. Жорий йилда экспертлар барқарор тараққиёт мақсадлари ва иқлим ўзгариши масаласини ҳам эътибордан четда қолдирмади. Қозоғистондаги тадбирнинг доимий ва фаол меҳмони, Nobel мукофоти соҳиби, иқлим ва барқарор тараққиёт мақсадлари бўйича эксперт Рае Квон Чунг анжуманнинг асосий спикерлари қаторида фаолият олиб борди.

Рае Квон Чунг, Nobel мукофоти совриндори, Иқлим ва барқарор тараққиёт бўйича эксперт:
- Агар иқлим ўзгаришига қарши тегишли чоралар кўрилмаса, муаммога қарши ҳаракат қилиш зарур, Қозоғистон ва Марказий Осиё қатор мураккаб муаммоларга дуч келиши эҳтимоли катта. Офатга йўл бермасликнинг йўлларидан бири – «яшил» тарифларга таяниш. Мен шундай таклифни илгари суриб келаман. Муқобил энергия манбаи, тозаланган сув учун кўп харажат кетади. Лекин у экологияга ижобий таъсир кўрсатади. Ҳукумат буни унутмаслиги лозим.

Дария Қўжамжарова, Мухтор Авезов номли Қозоғистон давлат университети ректори:
- Рае Квонг Чунг билан ҳамкорликда иш юритиляпти. Ҳозир «яшил иқтисодиёт» ва технологиялар, иқлим ўзгариши масаласида илмий-тадқиқот маркази очилган, эксперт шу марказда ишлайди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.