Яна бир гуруҳ юртдошларимиз эсон-омон Украина-Польша чегарасини кесиб ўтди. Ўтган ҳафтадан бери улар дипломатлар кузатувида Польшанинг Катовице шаҳрига етиб олишга ҳаракат қилишди, ўша ерда репатриацион рейс амалга оширилади. Аввалроқ ТИВ маълум қилганидек, тўпланиш белгиланган ерда 80 киши бўлган. Яна 12 нафар қозоғистонлик талабани Харьковдан Львовга поездда жўнатишга муваффақ бўлинган. Украинанинг турли шаҳарларида бўлиб турган қозоғистонликлардан ўзи турган жойни маълум қилиш, дипломатлар билан мунтазам алоқада бўлиш учун элчихона билан боғланиш сўралган.
Айбек Смадияров, Қозоғистон Республикаси ТИВ расмий вакили:
- Репатриацион рейс йўловчилари Украина-Польша чегарасини ҳеч қандай тўсиқларсиз, визасиз кесиб ўтади, шунингдек, мажбурий карантиндан, ПЗР-тест топшириш, вакцинация паспорти кўрсатишдан озод этилади.
Таъкидлаймиз, Киевдаги Қозоғистон элчихонасига ватанга қайтиш истагини билдирган 600 дан зиёд фуқаро мурожаат қилган. Ташқи ишлар вазирлиги барчага ёрдам кўрсатилишини, келгусида бошқа репатриацион рейслар ҳам ташкил этилишини билдирди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси