Эрта темир асри қўрғони тадқиқ қилиняпти

Эрта темир асри қўрғони тадқиқ қилиняпти

Шимолий Қозоғистон археологлари эрта темир асрига оид қўрғонда қазув ишларини бошлади. Унинг баландлиги – икки метр, диаметри – қирқ метрга яқин. Кўмилиши одатдагиларидан фарқ қилади. Матахассислар тахминига кўра, бу ерда аслзода шахс дафн этилган. Қўрғонни тўлиқ ўргангандан кейингина бу фараз қанчалик тўғрилигини баҳолаш мумкин. 70 йил аввал топилган масканда қазув ишлари яқиндагина бошланди. Олимларнинг биринчи топилмаси – от қолдиқлари. 

Жанат Баймусенов, тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш маркази директор ўринбосари:

- Бу қўрғон талаб кетилган, деб тахмин қилса бўлади, лекин унда тупроқ кўчиши юз берган бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатлар бошқа қўрғонларда ҳам учрайди. Нима бўлганида ҳам, от суяклари анча қуйига тушиб кетгани кўриниб турибди. Бу ерда умуртқа суяги борлигини кўрасиз, нарироқда  туёғи, оёқ суяклари. Булар биз шу жойдан топган дастлабки суяклар эди. Кеча отнинг бош чаноғига дуч келдик.

Римма Попович, вилоят тарих-ўлкашунослик музейи бўлим мудири:

- Қўрғонда тадқиқот ишлари энди бошланди. Биз ҳали тушуниб етмаган, қизиқарли нарсалар кўп. Бу ерда олов изи қолган. Балки гулхан ёқилгандир. Тупроқнинг ранги, тузилиши ўзгариб қолган.

Шимолий Қозоғистон вилоятида жами 436 та археология ёдгорлиги мавжуд,  уларнинг кўпчилиги қўрғонлар, деярли ҳеч бири синчиклаб ўрганилмаган, қазув ишлари олиб борилмаган. Ҳозир олимлар Бўтай, Ақ ирий манзилгоҳлари, Қизил оба мақбараси, Байқара ибодатхонаси мажмуаси билан шуғулланяпти. Тадқиқотчилар яқин келажакда хорижлик олимларни жалб этган ҳолда дала семинари ўтказишни режалаштирган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.