Кореяликлар Қозоғистонда АЭС қуриши мумкин

Кореяликлар Қозоғистонда АЭС қуриши мумкин

Тонгги мусаффолик мамлакати экспертлари Сеулдаги мамлакатимиз элчихонасида бўлиб ўтган давра суҳбатида шуни маълум қилган. Жанубий Кореянинг Қозоғистондаги собиқ элчиси Пэк Чу Хен таъкидлашича, қўшма лойиҳа икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга туртки бериши мумкин. Ҳозирча корейс инвесторлари Қозоғистонда бунёд этган энг йирик объект Катта Алмати айланма йўли бўлиб қолмоқда. Экспертлар Евроосиёдаги мураккаб геосиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда Қозоғистон Кореяга электромобиль ишлаб чиқариш учун ноёб ер металлари етказиб беришидан умидвор. Таъкидлаш лозимки, элчихонадаги тадбир икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланди.

Пэк Чу Хен, Кореянинг Қозоғистондаги собиқ элчиси:

- Мен октябрь ойи бошида Қозоғистонда бўлдим. Сўнг корейс тадбиркорлари билан учрашдим. Уларнинг кўпчилиги Марказий Осиё бозорларига чиқишдан манфаатдор. Биз бош вазир ўринбосари Роман Скляр раҳбарлигида ишчи гуруҳи тузилганидан бохабармиз. Шу билан бирга, Қозоғистон томонидан айнан корейс компаниялари учун тўлиқ хизматлар пакетини берувчи механизм яратилишини кутяпмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси