Қозоғистонликлар тобора кўпроқ ички туризмга эътибор қаратмоқда. Евроосиё юрагида жойлашган мамлакатимизда тенгсиз тарихий иншоотлар билан уйғанлашган замонавий меъморчилик, табиат ёдгорликлари мавжуд. Қозоғистон бағридаги тоғу даштларда ҳар қандай одамнинг кўзини қувнатадиган манзараларни кузатиш мумкин.
Жангелди туманидаги иссиқ сув манбаларига келаётганлар ҳам кам эмас. Бу ердаги чашмаларда ноёб шифобахш хусусиятга эга оби ҳаёт оқиши ривоят қилинади.
Алмурат Қабилули, Жангелди туманидан:
- Қўстанайдан, пойтахтдан, қўшни туманлардан келувчилар жуда кўп. Россиядан ҳам ташриф буюришади. Йилига беш минг одам даволанади.
Қаратуз кўли - сайёҳларни ўзига жалб этадиган масканлардан бири. Мамлакатнинг турли қисмларидан чўмилиш учун одамлар келади. Тарихий манзиллар қаторига эса Аҳмад Байтурсинов туғилиб ўсган қишлоқни киритиш мумкин. Хорижлик саёҳатчилар кўп, шунинг учун Амангелди орқали ўтган, мамлакат марказини ғарбий ҳудудлар билан боғловчи трасса яқинида туристик хаб бунёд этиляпти.
Нурлан Қўйшиғулов, Амангелди тумани қурилиш бўлими раҳбари:
- Бу ерга 12 та объект ўрнатилади. Улар орасида ёзги бассейн, сак ҳаммоми, кафе ва меҳмонхона бор. Лойиҳа қиймати – икки ярим миллиард тенге. Хусусий инвестиция киритилади. Бюджет ҳисобидан йўллар, тўхташ жойи ва трансформатор подстанцияси қурилади.
Сундет Ғаниев, Амангелди тумани ҳоким ўринбосари:
- Ўтган йили туманимизга бир минг икки юз нафар сайёҳ келган. Жорий йилда улар сони 300 нафарга етди. Истовчилар кўп. Одамлар ноёб кўчувчи қумларни, Тўрғай геоглифларини томоша қилишни истайди. Тадқиқотчилар фикрича, улар саккиз минг йил аввал пайдо бўлган.
Қизил Ўрдадаги Қамбаш кўлида йилига икки минг нафаргача саёҳатчи дам олади. Уларни олтинранг қум, мусаффо сув, илиқ меҳмондўстлик ўзига жалб этмоқда.
БЛИЦ:
- Қазалидан келдик. Бу йил кўлда сув мўл. Дам олаётганлар кўп. Катталар ҳам, болалар ҳам.
- Сўнгги икки-уч йилда Қамбашда сув деярли бўлмади. Пляжлар бўшаб қолди. Ҳозирги пайтда зона қайта очилибди. Мамнун бўлдик.
Режага кўра, Қамбаш кўлида қишки ҳордиқ, агро, этно ва тарихий туризм ривожлантирилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.