Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакилнинг ҳуқуқий мақоми қонуний даражада аниқ белгиланади. Ва унинг бузилган инсон ва фуқаро ҳуқуқларини тиклаш бўйича ваколатлари кенгаяди. Бугун мажилисменлар тегишли қонун лойиҳасини би ринчи ўқишда тасдиқлади. Депутатлар фикрича, биринчи марта таклиф этилаётган бундай механизм ҳуқуқ ва эркинликларни тиклашда катта имокниятлар беради. Ҳужжатнинг кириш қисмида ваколатли вакил зиммасига қонунбузарликлар тўғрисида маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш, шикоятлар кўриб чиқилгач, натижаларини умумлаштириш юклатилган. “Бу эса унга узвий фаолият юритиш ва эҳтимолий қоидабузарликлар олдини олиш имконини беради”, дея таъкидланди йиғилишда. Бундан ташқари, ваколатли вакил жиноий ва маъмурий жиҳатдан дахлсиз. Унинг қонуний фаолиятига аралашаиш ёки қаршилик қилиш жавобгарликка олиб келади.
Нурлан Ниғматулин, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:
- Биз тасдиқлаган «Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакил тўғрисида» қонун лойиҳаси Давлат раҳбари ўртага ташлаган Сиёсий ислоҳотлар 3-пакети асосида ишлаб чиқилган. Таъкидлаш лозимки, топталган инсон ҳуқуқларини тиклаш бўйича ваколатли вакил ваколатлари анча кенгайтирилган. Шу тариқа, фуқаро жамияти ва давлат ўртасида боғловчи ришта вазифасини бажарувчи мазкур ташкилотни мустаҳкамлаш сари яна бир жуда муҳим қадам қўйилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси