Икки аср тарихга эга нашр. Туркистондаги «Ҳазрат Султон» музей-қўриқхонасига эски газета фрагменти ва қадимий рисола ҳадя қилинди. Кўҳна артефактларни кўп йиллардан буён шаҳар аҳлидан бўлган Турмағанбет Лахабаев сақлаб келган. Нафақахўр таъкидлашича, уларни боболаридан уч ёшида олган. Музей хизматчилари фикрича, мазкур экспонатлар тарихий қийматга эга. Ҳозир уларни ўрганишяпти, кейин реставрация қилишади.
Турмағанбет Лахабаев, Туркистон шаҳридан:
- Бу буюмларни авлоддан авлодга мерос қилиб келишган. Биз кўп асрлардан буён сақланиб келаётган атиқаларни музейга совға қилдик. У ерда яхши сақланишига ишонамиз.
Ерсин Тажибаев, «Ҳазрат Султон» музей-қўриқхонаси директори вазифасини бажарувчи:
- Китоб анча путурдан кетган. Биринчи ва охирги саҳифалари йиртилиб кетган. Шу сабабли қачон нашр қилинганини аниқлай олмадик. Сақланиб қолган қисми мазмунига келсак, уларда туркий тилда Одам ато ва Иблис муносабатлари, турли руҳий ва жисмоний хасталикларни даволашда рақамлар ва ҳарфлардан фойдаланиш йўллари ёзилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси