«Буюк Ипай йўли голограммаси: Қозоғистонга рақамли туризм». Пекинда ўзига хос кўргазма ўтказилди. Хитой пойтахти аҳли бир ой давомида ушбу интерфаол экспозицияларни томоша қилиши, мамлакатимиз туристик йўналишлари, маданияти, анъаналари ва тарихи билан танишиши мумкин.
Чэнь Сяохань, Пекин илмий-техник компанияси вакили:
- Бу ерда қўшимча қилинган ва виртуал мавжудлик, маконни моделлаштириш, тўлиқ чўкиш, катта экранда трансляция қилиш технологияларидан фойдаланилган. Кўргазма туфайли одамлар Қозоғистон, унинг гўзал табиати ҳамда меҳмондўст халқини танишига ишонаман.
Гао Цин, кўргазма қатнашчиси:
- Бугун ўз кўзим билан Қозоғистоннинг муҳташам табиатини томоша қилдим. Мамлакатингизга бормаганман, ҳеч йўлим тушмаганди. Технологиялар орқали Қозоғистон билан танишдим. Биринчи имконият туғилиши билан шу давлатга саёҳат қилишим кераклигини тушундим.
Кўргазмада Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик мавзуси эътибордан четда қолмади. Алоҳида экранда томошабинлар дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ўтган 30 йиллик тарихнинг асосий нуқталарини томоша қила олади.
Яо Пэйшэн, Хитойнинг Қозоғистондаги собиқ элчиси:
– Замонавий технологиялар долзарблигини йўқотмаган, улар ёрдамида кўп нарсаларни ўрганиш мумкин. Кўргазма виртуал бўлса ҳам, унда мавжуд жойлар акс эттирилган. Бундай кўргазмани бошқа шаҳарларда ҳам ташкил қилиш зарур, деб ҳисоблайман. Жуда муҳим тадбир, чунки мамлакатлар орасида муносабатларни яхшилайди.
Тўпланганлар якдиллик билан рақамли туризм кўпчиликни саёҳат қилишга ундай олишини таъкидлади. У мавжудликни томоша қилишга етаклайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.