Корея-Хитой-Қозоғистон-Ўзбекистон поезди манзилга етиб келди

Корея-Хитой-Қозоғистон-Ўзбекистон поезди манзилга етиб келди

Корея-Хитой-Қозоғистон-Ўзбекистон йўналишида пилот тартибда ҳаракатланувчи поезд 7 минг километрни ортда қолдириб, манзилга етиб келди. Автомобиль эҳтиёт қисмлари юкланган таркиб Ляньюньгань порти терминалидан йўлга чиққанди. Қозоғистон темирйўл компанияси берган маълумотга кўра, бу йўналиш мамлакатлараро мультимодал қатновлар учун янги имкониятлар очади. Қозоғистоннинг транзит салоҳиятини кенгайтиради, унинг халқаро юк ташувларда асосий транспорт тугунига айланишида ёрдам беради.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси