Қозоғистон ва Индонезия савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтириш ниятида

Қозоғистон ва Индонезия савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтириш ниятида

Қозоғистон ва Индонезия савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтириш ниятида. Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов ва Индонезия Иқтисодий ишлар вазир-мувофиқлаштирувчиси  Аирлангго Хартарто мавжуд салоҳиятни муҳокама қилди. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили мамлакатлар ўртасида товар алмашинуви 244 миллион долларни ташкил қилди. 2026 йилнинг биринчи чорагида эса бу кўрсаткич 31,5 миллиондан ошди. Томонлар фикрича, ўзаро савдони янада кенгайтириш учун барча имкониятлар бор. Қозоғистон экспортининг аоссий қисмини қайта ишлаш саноати, металлургия, кимё саноати маҳсулотлари ташкил қилади. Индонезиядан эса мамлакатимизга бугунги кунда асосан электроника ва текстиль келтирилади. Умуман олганда, мазкур учрашувда энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, текстил, ислом банкинги, рқамали иқтисод, таълим ва туризмдаги  янги ўсиш нуқталари аниқланди. Суҳбатдошлар транспорт-логистика йўналишларини муҳокама қилди. Шу жумладан, Қозоғистоннинг транзит салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси