«Союз-5/Сунқор» юк олиб чиқувчи ракетаси парвоз олдидан кўрикдан ўтяпти

«Союз-5/Сунқор» юк олиб чиқувчи ракетаси парвоз олдидан кўрикдан ўтяпти

2026 йилнинг биринчи чорагида «Бойтерок» старт майдончасидан «Союз-5/Сунқор» юк олиб чиқувчи ракетаси парвоз қилади. Эслатамиз, лойиҳани Қозоғистон ва Россия биргаликда рўёбга чиқаряпти. Ҳозир мутахассислар мажмуанинг қирқтадан зиёд тизимларини текширувдан ўтказяпти. Таъкидлаш лозимки, ракета ва ер устидаги инфратузилмаларни тайёрлашда энг янги муҳандислик ва технологик ечимлардан фойдаланилган. Барча ускуналарнинг ишончли эканлиги ва хавфсизлига ишонч ҳосил қилиш учун қўшимча текширув ўтказиляпти. Парвоз муддати бир оз кечиктирилди.

Айдин Аимбетов, «Байтерек»ҚК»  ҲЖ бошқаруви раиси:

- Ишлар деярли тўлиқ ниҳоясига етказилди, мутахассислар тегишли курслардан ўтишди, амалиётда қатнашди. Жанговар қисмлар старт мажмуасига хизмат қилишга тайёр. Бугунги кунда ракета махсус майдончага ўрнатилган. Барча автоном синовлар ўтказилганидан кейин у махсус транспорт-ўрнатувчи агрегатга ортилади, старт мажмуасига келтирилади, вертикал ҳолатда қўйилганича, қўшимча синовлар ўтказилади ва учирилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси