Конститутция  – жамият эркинлиги ва ҳуқуқларининг кафолати

Конститутция  – жамият эркинлиги ва ҳуқуқларининг кафолати

30 август куни Қозоғистонда Конститутция куни нишонланади.  Шу куни 1995 йилги умумхалқ референдуми натижасида мамлакатимизнинг амалдаги асосий қонуни қабул қилинди.  Республика ўзини демократик давлат деб эълон қилиб, биринчи ўринга инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларини қўйди.  Ўшандан бери мазкур асосий ҳужжатга 5 марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мутахассислар фикрича, охирги тузатишлар пакети, янги сиёсий тизимни шакллантиришга қаратилган. Конституциявий ислоҳот фуқароларнинг мурожатлари асосида амалга оширилди ва бугунги кунда бутун Қозоғистон жамияти манфаатларини кўзлаб амалга оширилмоқда.

Тлеген Содиқов, Тарихий асарлар докори: 
-Қозоғистоннинг амалдаги асосий қонуни давлатнинг сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий тизимларининг асосларини белгилаб берувчи энг асосий ҳуқуқий ҳужжатдир. Умуман олганда, ҳужжатнинг ўзи давлат учун шакллантирилмоқда. Бундан ташқари, Қозоғистон Конститутцияси мамлакатнинг нафақат ички, балки ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини ҳам белгилайди. Конститутция матнида баён этилган тамойиллар мамлакатимизни мустақил тараққиёт йўлига олиб чиқди ва шубҳасиз республиканинг жаҳон ҳамжамиятидаги муносиб ўрнини белгилаб берди.

Конститутцияга киритилган сўнгги ўзгартиришлар референдумда қозоғистонликлар томонидан қўллаб-қувватланди. Эслатиб ўтамиз, бу мамлакатда бир йилдан сал кўпроқ вақт олдин содир бўлган.  Ишчи гуруҳ зарур тузатишлар тўпламини тайёрлади, уни ишлаб чиқишда таниқли ҳуқуқшунос олимлар, инсон ҳуқуқлари бўйича вакил, Конститутциявий суд ва кенгаш олимлари, шунингдек, парламент вакиллари иштирок этди.   

Марат Башимов, ҚР Парламент депутати: 
-Ўтган парламент сайлови депутатларнинг юрт, халқ олдидаги масъулияти сезиларли даражада ошганини кўрсатди. Бажарилмаган ваъдалари учун қозоғистонликлар депутатлик мандатини қайтариб олишлари мумкин.   Халқ депутатлари сайловчилар ишончини йўқотмаслик – фаол ва самарали меҳнат қилиш, жамиятнинг кенг кўламли масалаларини кўтарипш, муаммоларни чуқур ўрганиш, халққа берган ваъдаларини бажариши жуда муҳим. Мамлакатимиз Конститутциясида ифодаланган асосий меъёрларда белгиланган демократик сайлов тамойилларига жавоб берадиган республика Мажлисини олтита сиёсий партия тузди.    

Айтганча, киритилган ўзгартиришлар мамлакат асосий қонуни матнининг учдан бир қисмини қамраб олди. Умуман олганда, улар кенг кўламли масалаларни  ўз ичига олади. Булар – фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш, бир қатор ваколатларни қайта тақсимлаш, парламент ролини кучайтириш ва мақомини ошириш, супер-президентлик моделидан президентлик республикасига якуний ўтиш, аҳолининг мамлакатни бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш. Мутахассисларнинг фикрича, қозоғистонликлар ислоҳотлар самарасини аллақачон ҳис қилмоқда.    


Абдумалик Сарманов таржимаси.