Қозоғистонда 7-20-25 ипотека дастури узайтирилади

Қозоғистонда 7-20-25 ипотека дастури узайтирилади

Қозоғистонда оммалашиб бораётган «7-20-25» имтиёзли ипотека дастури давом эттирилади. 2023 йилда уни рўёбга чиқариш учун 100 миллиард тенге ажратилади. Давлат раҳбари топшириқларини рўёбга чиқариш доирасида Миллий банк шундай қарорга келди. Дастур шартлари деярли ўзгартирилмади. Унда минимал дастлабки бадал, қарз муддати ва ҳажми, устама фоизи, минтақаларда олинганда харид қилинадиган уй-жой  қийматидаги чекловлар аввалгича қолган. Бу дастур орқали ҳар бир фуқаро фақат бир марта уй-жой харид қилиши мумкин. Йиллик молиялаштириш ҳажми бир неча факторларга боғлиқ. Шулардан бири – бозорда бошқа ипотека маҳсуллотлари борлиги ва уларнинг ривожланиш даражаси. Таъкидлаш лозимки, дастур 4 йил аввал ишга туширилган. Шу кунгача умумий қиймати 852,2 миллиард тенгега тенг 64 мингта кредит берилган. 

Абдумалик Сарманов таржимаси