Қозоғистонлик ўқувчилар газ чиқаётганини кўрсатувчи датчик ва ёнғин сигнализацияси тизимини ишлаб чиқди. Талдиқўрғанлик 10-синф ўқувчилари Ердўс Еренталов ва Тимур Ким фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари билан учрашувдан кейин жамият учун фойдали шундай ускуна яратиш фикрига келишди. Ускунани сунъий интеллект бошқаради, у мобиль ускуналарга ўрнатилган махсус илова ёрдамида ишлайди. Муаллифлар фикрича, дастур ёрдамида бинодаги ҳарорат ва намликни ўлчаш мумкин.
Ердўс Еренталов, ўқувчи:
- Лойиҳамиз учун патент олиш ва уни такомиллаштириш ниятидамиз. Қўшимча батарейкалар қўйишни режалаштирганмиз. Шунда заруратга кўра батарейкалардан энергия олиб ишлайверади. Овоз яхши чиқиши учун ускунага динамик ўрнатишни ўйлаяпмиз.
Игорь Жуков, Жетису вилояти фавқулодда вазиятлар департаменти бошлиқ ўринбосари:
- 10-синф ўқувчилари учун жуда ғаройиб кашфиёт. Битта тажриба модели яратиш учун атиги беш минг тенге сарфланади. Қайсидир етакчи Европа давлатлари таклиф этаётганидан кам эмас. Лекин уларнинг нархи жуда юқори, йигитлар эса бир неча марта арзон баҳода таклиф этяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси