Давлат раҳбарлари қишлоқ хўжалиги истиқболлари ҳақида фикр билдирди

Давлат раҳбарлари қишлоқ хўжалиги истиқболлари ҳақида фикр билдирди

Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Владимир Путин видеоконференцалоқа тартибида Қўстанайда ўтказиладиган XIX Қозоғистон ва Россия минтақалараро ҳамкорлик форуми пленар йиғилишида қатнашди. Бу ўзаро фойдали майдонча 20 йилдан буён самарадорлигини исботлаб келяпти. Қозоғистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик барқарор ўсишда давом этяпти. Бугунги кунда икки томонлама товар айланмаси 27 миллиард долларни, Россиядан келтирилган  бевосита инвестиция ҳажми 20 миллиард долларни ташкил қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев тъкидлагани каби, иқтисоднинг деярли барча соҳаларида ўзаро фойдали фаолият давом этяпти.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- 2019 йилдан бошлаб ишлаб чиқариш кооперацияси йўналишида қўшма ишлар дастури муваффақиятли рўёбга чиқариляпти. Шу кунгача бу дастурга кўра 3,2 миллиард долларга тенг 30 лойиҳа рўёбга чиқарилди. Яна 27 миллиард доллар қийматга эга 60 та лойиҳа тайёрланяпти ёки амалга ошириляпти. Буларнинг ҳаммаси Қозоғистон  ва Россия стратегик ҳамкор ва иттифоқчи эканлигини кўрсатади.

Жорий йилда минтақалараро форум қишлоқ хўжалигига бағишланди. У Қозоғистондаги барака маскани – Қўстанай вилоятида ўтказилаётгани бежиз эмас. Қосим-Жўмарт Тўқаев агросаноатда савдони кенгайтириш ва ўзаро фойдали кооперациянинг кенг имкониятларини кўрсатиб ўтди. Масалан, қайта ишланган маҳсулот улушини кўпайтириш мумкин. Қозоғистон бу йўанлишда 900 дан зиёд инвестициявий лойиҳаи рўёбга чиқаради. Маҳсулот сақлаш инфратузилмаларини  – элеваторлар, савзавот ва мева омборлари қуриш яна бир йўналиш бўлиши мумкин. Улар экспорт ҳажмини оширишнинг муҳим шартларидан.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
–  Қозоғистонда сўнгги 5 йил ичида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ҳажми 2 марта ошди. Экспорт 6 миллиард долларга етди ва икки марта кўпайгани кузатилди. Жаҳоннинг 80 давлатига қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бериляпти. Озиқ-оқат хавфсизлиги глобал индексида 2022 йилда Қозоғистон  113 давлат ичида 32-ўринни эгаллади. Шу тариқа, биз агросаноат мажмуасини мунтазам ривожлантириб боряпмиз.

Аграр фан, уруғчилик, зироатчилик, органик ўғитлар ва сув захираларидан самарали фойдаланиш ўзаро алоқаларда устувор ўрин тутади. Форумда иштирок этгач Қозоғистон ва Россия етакчилари музокара ўтказди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, Владимир Путиннинг XXI  асрда яхши қўшничилик ва иттифоқчилик тўғрисида шартноманинг 10 йиллиги арафасидаги ташрифи икки томонлама алоқалар солномасида муҳим ўрин тутади. Владимир Путин ўз навбатида икки давлатнинг шу жумладан халқаро майдонда конструктив ўзаро алоқаларини юқори баҳолади.

Абдумалик Сарманов таржима қилди.