Асқар Мамин янги ҳукуматнинг бош вазифаларини тилга олди

Аниқ натижаларга эришиш учун ишларни давом эттириш. Республика бош вазири Асқар Мамин бугун янги ҳукумат таркиби қаршисида турган аниқ вазифаларни тилга олди. У барча чора-тадбирлар аввало аҳоли фаровонлигини яхшилаш, янги иш ўринлари яратишга йўналтирилиши лозимлигига урғу берди. Аниқ вазифалар қаторида Вазирлар Маҳкамаси раҳбapи иқтисодиётнинг рақобатбардошлилигини ошириш, инвестициялар жалб этиш, янги технологиялар ва экспортни ривожлантиришни кўрсатиб ўтди. Эслатамиз, куни кеча Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматнинг янги таркибини тайинлади. Вазирларнинг кўп қисми ўз ўрнида қолди. Фақат ики нафари янгиланди. Серик Шапкенов Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза вазири, Асет Ирғалиев Миллий иқтисодиёт вазири этиб  тайинланди.