Қозоғистон Ҳукумати 15 мартдаги республика
референдумида қабул қилинган Конституция бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари режасини
тасдиқлади. Бош вазир Ўлжас Бектенов имзолаган ҳужжат аҳолининг
ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, қонунчилик тадбирларини рўёбга чиқаришга
хизмат қилади. Унга кўра уч йўналишда 36 та тадбир ўтказилади. Мамлакат Асосий қонунини амалга татбиқ этиш учун
ташкилий чора-тадбирлар, ахборот-тушунтириш ишлари, ҳуқуқий таъминот кўзда тутилган. Конституция матни барча форматларда, жумладан, алоҳида эҳтиёжга эга
шахсларга мўлжалланган шаклда ва электрон майдончаларда тақдим этилади. Тегишли
семинарлар ўтказиш, мактаб ва олий ўқув юртлари дастурларига ўзгариш киритиш,
«Конституция асослари» ҳамда «Қонун ва тартиб» курсларини ишлаб чиқиш,
мажмуавий медиарежа яратиш кўзда тутилган. Айни вақтда, мавжуд қонун ва меъёрий
ҳужжатлар таҳлил қилинади, стратегия ва концепциялар ҳужжатга мослаштирилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

