Қозоғистонда жорий йилнинг II чорагида темирйўл тизими, транспорт, дори-дармон билан таъминлаш тизими ҳамда 4 та вилоят бюджети аудити амалга оширилди. Натижада, транспорт соҳасини ривожлантириш, бюджет-инвестициялойиҳаларини рўёбга чиқариш, мамлакатда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чораларини қайта кўриб чиқишбўйича таклифлар киритилди. Олий аудиторлик палатаси раиси Алихан Смаилов Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳисобот бераркан, йилнинг иккинчи ярмида амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида маълум қилди. Назарбаев Университет, «ҚазМунайГаз» миллий компанияси, суд тизими, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш саноати ва қурилиш соҳаларининг қатор йўналишлари қамраб олинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.