Қозоғистонда миллиард тенге қийматидаги конлар давлат
мулки ҳисобига қайтарилди. Бу ҳақда республика ҳукумати маълум қилди. Айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси шартлар бузилишига йўл
қўйган ер қаъридан фойдаланувчиларга оид шартнома ва лицензияларни кўриб
чиқмоқда. Натижада, қаттиқ
фойдали қазилмалар бўйича 118 та шартнома ва 245 та лицензия, шу билан бирга, углеводород хомашёси борасидаги 27
та шартнома бекор қилинди. Шу тариқа, олтин,
кўмир, темир, мис, углеводород, боксит, полиметалл конлари давлат фондига
қайтарилди. Улар келгусида
янги инвесторларга берилиши учун очиқ аукционга қўйилади, бу эса ер қаъридан
фойдаланиш соҳасига қўшимча маблағ оқими йўлланишини таъминлайди. Умуман, жорий
йилда аукционлар натижасига кўра, мамлакат бюджетига 1,5 миллиард тенге миқдоридаги бир марталик
бонус тўловлари келиб тушган. Углеводород хомашёси бўйича
геологик қидирув ишларига сарфланган янги капитал 15
миллиард
700 миллион тенгедан зиёдни
ташкил этади.
Динара Алимова, Қозоғистон Республикаси бош вазири матбуот котиби:
- Бундан ташқари, молиявий
мажбуриятларни бузган ер қаъридан фойдаланувчиларга жарима санкциялари
қўлланиши борасида иш олиб борилмоқда. Қаттиқ фойдали қазилмалар
бўйича давлат фойдасига 1 миллиард тенгега яқин жарима ундирилган, углеводород хомашёси йўналишидаги 9 та шартноманинг 2 миллиард тенге ҳажмидаги
қарздорлиги сўндирилган. Ҳукуматнинг ушбу йўналишдаги фаолияти давом этади.
Хуршида Абдуллаева
таржимаси