Март ойи бошидан мамлакатнинг барча қисмларидаги ТВ-журналистлар ўз лавҳа, кўрсатув, дастур, лойиҳа ва ҳужжатли фильмларини йўллайди. Аввалгидек, унда республика ва минтақа телеканаллари, телеконтент яратувчи хусусий компаниялар иштирок этиши мумкин. 2020 йилда эфирга узатилган ҳар қандай ижодий иш қабул қилинади.
Бибигул Куламан, ташкилотчи:
- «Тумар» миллий танлови жорий йилда бешинчи марта ўтказилмоқда. Буюртмалар 1 апрелгача қабул қилинади, уларни медиа-соҳада ишловчи профессионал журналистлар юбориши мумкин. Ғолиблар апрель ойи охирида ҳакамлар томонидан белгиланади. Ҳакамлар ҳайъати таркибига соҳа мутахассислари, профессионал экспертлар киритилган. Жорий йилда «Тумар» мукофоти доирасида журналистлар 10 та номинация бўйича беллашади.
Ҳар сафарги номинациялардан ташқари, жорий йилда битта янги йўналиш киритилган, лекин бу қандай номинациялиги ҳозирча сир. Танлов ғолиблари «Тумар» ҳайкалчаси билан бирга 1 миллион тенге мукофотга эга бўлади. Танлов ғолибларини тақдирлаш карантин чекловлари сабабли ёпиқ форматда бўлиб ўтади.
Абдумалик Сарманов таржимаси